Жоркаефф: Агар ПСЖ "Реал" тўсиғидан ўта олса, у ҳолда албатта ЕЧЛда ғолиб чиқади

Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ клуби собиқ футболчиси Юрий Жоркаефф агар парижликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида “Реал” тўсиғидан ўта олишса, якунда мусобақа ғолибига айланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Тўғрисини айтсам, “Реал” мен қуръада тўқнаш келишдан қўрққан ягона жамоа эди. Плей-оффнинг кўпчилик иштирокчилари савия жиҳатидан ПСЖ билан бир ҳил. Лекин, “Реал” бу жуда кучли рақиб. Мадридликлар Чемпионлар лигасининг сўнгги 4 мавсумида 3 марта ғолибликни қўлга киритишди. Ҳис қилмоқдаманки, агар парижликлар “қироллик клуби” тўсиғидан ўта олишса, у ҳолда турнирнинг сўнггига қадар етиб бора олишади. Борди-ю, ПСЖ “Реал”га мағлуб бўлса, у ҳолда бу жамоа учун ҳақиқий даҳшат бўлади”, - дейди Жоркаефф Le Parisien нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!