Жошуа Головкин – Альварес жангида кимга мухлислик қилишини маълум қилди

8 сентябрь, 07:20 881

Жошуа Головкин – Альварес жангида кимга мухлислик қилишини маълум қилди

Британиялик боксчи Энтони Жошуа 16 сентябрь куни Лас-Вегасда Геннадий Головкин - Сауль Альварес ўртасида бўладиган йилнинг йирик жангларидан бирида мексикалик спортчига мухлислик қилишини маълум қилди.

Умид қиламанки, Альварес ғалаба қозонади, – дея Жошуанинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри. – Гап шундаки, Головкин менга ёқмайди, Саул билан эса шунчаки анча вақтдан бери танишмиз. У 27 ёшда ва кўп нарсага эришди. У яқин ўн йилликнинг энг яхши юлдузларидан бири бўлади. Бу жанг жуда оғир ўтади. Сабаби Головкин - кучли боксчилардан. Аммо Альварес ҳам ёмон эмас, унга мухлислик қиламан.