Жошуа: Кличко менинг ожиз нуқталаримни топа олмайди

17 апрель, 18:20 1261

Жошуа: Кличко менинг ожиз нуқталаримни топа олмайди


Супер оғир вазн тоифасининг IBF версияси чемпионлик камари соҳиби британиялик Энтони Жошуа украиналик Владимир Кличкони нокаутга учратмоқчи.

Бу боксчилар 29 апрель куни Лондонда ўзаро тўқнаш келишади.

Менинг даврим келди деб ўйлайман. У менинг кучсиз томонларимни топмайди. Уни нокаут қилишга ҳаракат қиламан. Мен профессионал рингга енгилмаганман, шунинг учун фақатгина ўтган жанглар ҳақида гапираман, аммо нокаут билан ғалаба қозонмоқчиман. У кучли зарбага эга. Буни биламан. Аммо менда ғалаба қозониш учун битта устунлик томоним бор, – дейди Жошуа Sky Sports нашрига.