Жошуа Кличкодан 4 килограмм оғир чиқди

29 апрель, 11:55 1895

Жошуа Кличкодан 4 килограмм оғир чиқди


Британиялик боксчи Энтони Жошуа украиналик Владимир Кличкодан 4,4 килограммга оғир вазнга эга экан. Бу кеча боксчиларнинг супер тўқнашуви олдидан ўтказилган вазн тортиш маросимида маълум бўлди.

Унга кўра, Жошуа 113,4 килограмм, Кличко эса 109 килограмм “тош босган”. Спортчиларнинг бўйи эса 198 сантиметрни ташкил қилган.

41 ёшли Кличко профессионал фаолияти давомида 64 ғалаба (53 нокаут) ва 4 мағлубият қайд этган бўлса, 27 ёшли Жошуа 18 жангнинг барчасини нокаут билан ўз фойдасига ҳал қилган.

Бу боксчиларнинг тўқнашуви бугун тунда Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.