Жозе Моуриньо «МЮ» ярим ҳимоячисидан тезроқ қутилмоқчи

«МЮ» устози Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячи Морган Шнедерлен қишки трансфер мавсумида бошқа жамоага сотиб юбормоқчи.

- Албатта, у жуда яхши футболчи, очиқ кўнгил ва ростгўй. У мендан қишки трансфер мавсумида бошқа жамоага қўйиб юборишимизни сўради. Жавобим одатдагидай оддий бўлди. Биз уни бошқа жамоага ўтишига қарши эмасмиз. Чунки футболчи жамоадагилар билан яхши ўйин олиб бораётган бўлса, уни қолишга кўндирар эдим. Лекин буни акси бўлса футболчини мажбурлаб жамоада олиб қола олмайман, дейди - Жозе Моуриньо.

Маълумот ўрнида, франциялик футболчи бу мавсум давомида «МЮ» сафида фақатгина саккиз маротаба майдонга туширилган холос. Жумладан, Англия Премьер лигасида 3 та ўйинда (11 дақиқа), Англия Лига кубогида 2 та ўйинда (90 дақиқа), Англия Ассоциацияси кубогида 1 учрашувда (2 дақиқа) ҳамда Европа Чемпионлар лигасида 2 та баҳсда (136 дақиқа) «қизил иблислар» сафида тўп сурган.

Хабарларга кўра, 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун Англиянинг «Вест Бромвич» ҳамда «Эвертон» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!