Жозе Моуриньо – Европа Лигасини ютган энг кекса мураббий

Европа Лигаси турнири финалида Жозе Моуриньо бош мураббийлиги остидаги “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Аякс”га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Португалиялик мутахассис Европа Лигасини ютган энг кекса мураббийга айланди. У мазкур натижани 54 ёшу 118 кунлигида қайд этди.

Аввалги натижа Рафаэль Бенитесга тегишли бўлган. Испаниялик мутахассис 2013 йили “Челси” билан Европа Лигасини ютганида 53 ёшу 21 кунлик эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!