Жозе Моуриньо: Биз ўз ўйинимизни қилдик

Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 8-туридан ўрин олган «Ливерпуль» клубига қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини баён қилди.

0:0 ҳисобида якунланган учрашувда «МЮ» рақиб дарвозаси томон бор йўғи битта аниқ зарба йўллаган эди.

«Рақиб бугун ўзини яхши томондан намоён қилди, аммо биз ўз ўйинимизни намойиш қилдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилиб, бир қанча вазиятларни яратдик. 

Иккинчи бўлимда, Матич чарчаб қолди, аммо уни алмаштирадиган футболчи менда йўқ эди. Ҳужумларимизга тезкорликни қўшишга ҳаракат қилдим, бироқ, оқибатда куч йўқотиб, майдон марказини рақибга топшириб қўйдик.

Ҳа, дарвоза томон бор йўғи бир марта аниқ зарба йўллабмиз. Сизларга таҳлил қилиш осон, аммо барчаси бундан мураккаброқ. «Ливерпуль» ўрта чизиғи жуда яхши ўйнади. Мен ўйин йўналишини ўзгартира олмадим. Бу дуранг - биз учун ижобий натижадир», - деди Жозе BBC Sport хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!