Жозе Моуриньо: “МЮ” кучли тўртликда қолиш учун курашади

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Сити”га қарши (0:0) АПЛ қолдирилган ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мавсум якунланишига кўп вақт қолмади ва “Манчестер Сити” кучли тўртликда бўлиши ойдинлашди. “МЮ” эса “Арсенал” ва “Ливурпуль” билан тўртликка кириш учун курашади. Албатта, ЕЧЛ йўлланмасини АПЛ орқали олишга ҳаракат қиламиз.

Бироқ олдимизда Европа лигаси ярим финал учрашувлари бор. Таркибда футболчилар билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ эмас. Шундай бўлса-да,  ўз мақсадимиз томон йўл олишда давом этамиз”, – деди Жозе Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!