Жозе Моуриньо МЮ раҳбариятидан 2 нафар “Бавария” аъзосини сотиб олишни сўрамоқда

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Бавария"нинг икки нафар аъзоси - хавбек Тьяго Алькантара ҳамда форвард Роберт Левандовскиларни жорий ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда манкуанликлар ушбу футболчилар учун немис грандига 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Маълумотларга кўра испаниялик ва польшалик футболчиларни шахсан жамоа устози Жозе Моуринью сотиб олишни раҳбариятдан сўрамоқда.

“Бавария” эса Левандовскини 90 млн, Алькантарани эса 70 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!