Жозе Моуриньо: Мен “Челси”ни бошқарган энг яхши мураббийман

14 март,2017, 09:21 585

Жозе Моуриньо: Мен “Челси”ни бошқарган энг яхши мураббийман

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси”га қарши (0:1) кечган Англия Кубоги чорак финал ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мухлислар мени Иуда деб атади? Бу уларнинг истаги, улар мени қандай чақиришиниг фарқи йўқ. “Челси” билан уч марта АПЛни ютган мураббий пайдо бўлмагунча мен улар учун биринчи рақам бўламан. Кимдир тўрт марта чемпион қилса мен иккинчи рақамга айланаман”, – дейди Моуринью.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис “Челси” билан 2004/05, 2005/06 ва 2014/15 йилларда чемпион бўлган.