Жозе Моуриньо: Мен МЮда яна 15 йил ишлашга тайёрман

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоада яна бир неча йил қолишни истамоқда. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда.

- Мен яна 15 йил МЮни бошқаришга тайёрман. Нима учун бўлиши мумкин эмас? Тўғри, бу жуда қийин, босим юқори бўлади. Ҳар йили биттадан бўлса ҳам соврин ютиб турса уддаласа бўлади, - дейди Жозе.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўтган йили Англия суперкубоги, Англия лига кубоги ва ЕЛда ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!