Жозе Моуриньо “Реал” ҳужумчисини “МЮ”га олиб келмоқчи

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” ҳужумчиси Альваро Моратанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Испаниянинг Cadena Cera радиосининг маъум қилишича, португалиялик мутахассис Мората билан телефон орқали мулоқот қилиб, бу масалани муҳокама қилган. Моуриньо Моратаyb жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Златан Ибрагимовичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Альваро Мората жорий мавсумда Ла Лиганинг 21 ўйинида майдонга тушиб, шулардан 11 тасида асосий таркибда бошлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!