Жозе Моуриньо Россия - Саудия Арабистони учрашуви олдидан ўз тахминини билдирди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун ЖЧ-2018 турнирини расман очиб берадиган Россия – Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Россия терма жамоасига катта босим бўлади. Улар жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда майдонга тушишади ва уларни бутун дунё кўради. Улар Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонишлари учун ажойиб имкониятга эгалар. Гарчи, рақиб сафида бир қатор иқтидорли футболчилар бўлсада. Россия бу ўйинда ғалаба қозониши шарт”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Россия – Саудия Арабистони учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!