Жозе Моуриньо: “Суонси” билан баҳсга ўзим ҳам майдонга тушишим мумкин

28 апрель,2017, 20:25 586

Жозе Моуриньо: “Суонси” билан баҳсга ўзим ҳам майдонга тушишим мумкин

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер лигаи 35-туридан ўрин олган “Суонси”га қарши  баҳс олдидан марказий ҳимоячилар етишмаслигидан нолиди ва ҳазил қилди.

“Бизда ҳақиқий  марказий ҳимоячилардан фақатгина Эрик Байи қолди. Яна Туанзебе хамда Блиндлар ҳам бор. Билишимча, якшанба куни Эрик хамда Дейлилар бирга ўйнашади. Улар “Манчестер Сити”га қарши ажойиб ўйин намойиш этиб беришди.

Бундан ташқари, мен тренажёр залида шуғилланиб тураман ва мен ҳам майдонга тушишим мумкин – Моуриньо ва Туанзебе “Суонси”га қарши!, – деб португалиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди ESPN FC нашри.