Жуфтлик баҳсида ҳамюртларимиз сараланган теннисчиларга қарши кортга чиқади

16 май, 19:35 283

Жуфтлик баҳсида ҳамюртларимиз сараланган теннисчиларга қарши кортга чиқади

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг теннис бўйича эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларига ҳам старт берилди.

Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз Саидаъло Саидкаримов/Акмал Султонбеков жуфтлиги Саудия Арабистони вакилларига қарши баҳс олиб боришди. Вакилларимиз устунлигида кечган баҳс эса икки сет натижасига кўра 6-4 6-1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Энди ҳамюртларимиз ярим финал босқичи олдидан қатарлик Зайид/Зайед жуфтлиги тўсиғини енгиб ўтиши лозим бўлади. Қайд этиш лозим, қатарлик теннисчилар сараланган спрортчилар қаторида тўғридан тўғри чорак финал босқичидан иштирок этишади.