Журналистлар ўртасида шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтди (фото)

28 июнь,2017, 18:15 422

Журналистлар ўртасида шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтди (фото)

Пойтахтимиздаги шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар  спорт мактабида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз шахмат ва шашка федерациялари томонидан ОАВ ходимлари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақада эркаклар спортнинг шахмат тури бўйича баҳслашган бўлса, хотин-қизлар шашка бўйича ўзаро куч синашди. 
Мусобақада Очил Ҳазратов биринчи поғонадан жой олган бўлса, Мурод Ризаев ва Асрор Мўминов иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллади. Шашка беллашувларида Санобар Ҳакимова, Назокат Ибрагимова ҳамда Гулжаҳон Мардонова шоҳсупага кўтарилди. 

Манба: uza.uz