КК–2017. Дракслер Австралия – Германия ўйинининг энг яхши футболчиси топилди

19 июнь, 22:56 100

КК–2017. Дракслер Австралия – Германия ўйинининг энг яхши футболчиси топилди

Бундан бир неча дақиқа олдин Сочи шаҳридаги «Фишт» стадионида Австралия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда Йоахим Лёв бошқарувидаги «немис машинаси» 3:2 ҳисобида «соккеруз» устидан ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

КК-2017. Германия Австралияни мағлуб этди. Матнли трансляция(фото)

Ушбу ўйиннинг энг яхши футолчиси эса немислар сардори Юлиан Дракслер бўлди. У bud-match.com сайтида ўтказилган сўровномада мухлислар талқинига кўра учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Маълумот учун, Дракслер ушбу баҳсда пенальтидан гол киритишга муваффақ бўлди.