КК–2017. Равшан Эрматов Жаҳон чемпиони иштирокидаги яна бир ўйинда ишлайди

21 июнь, 08:40 212

КК–2017. Равшан Эрматов Жаҳон чемпиони иштирокидаги яна бир ўйинда ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Россияда бўлиб ўтаётган мусобақада Равшан Эрматов навбатдаги ўйинга тайинлов олди. Ўзбекистонлик ҳакам “B”гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия – Чили учрашувида ишлайди.

Олдинроқ Равшан Эрматов Австралия – Германия (2:3) ўйинида видеотакрорлар бўйича ёрдамчи вазифасини бажарганди.

Маълумот учун, Германия – Чили беллашуви эртага, 22 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.