КК-2017. Чили Австралия билан дуранг ўйнаб, ярим финалга йўл олди (видео)

25 июнь,2017, 23:20 565

КК-2017. Чили Австралия билан дуранг ўйнаб, ярим финалга йўл олди (видео)

Бундан бироз аввал Москва шаҳридаги "Открытое Арена" ўйингоҳида Конфедерациялар кубоги "B" гуруҳининг сўнгги турида Чили терма жамоаси амадаги Осиё чемпиони ҳисобланган Австралия термасига қарши майдонга тушди.
Ҳар иккала жамоа учун ҳал қилувчи баҳсга айланган ушбу баҳс 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Ушбу натижа эса чилилик футболчиларни мусобақанинг ярим финалига олиб чиқди. Энди Чили терма жамоаси ярим финалда Португалия термасига қарши майдонга тушади.
Қуйида Чили - Австралия (1:1) учрашувида киритилган голларни ва ўйиннинг қисқача тафсилотларини томоша қилишингиз мумкин: