КК-2017. Браво зарбалар бартараф этиш бўйича Акинфеевни ортда қолдирди

Кеча Конфедерациялар кубогининг дастлабки ярим финал баҳсида қахрамонлик кўрсатиб, Чили терма жамоасини финалга олиб чиққан Клаудио Браво ўз дарвозаси томон берилган зарбаларни қайтариш бўйича яққол пешқадамга айланиб олди.

Португалияга қарши учрашувдан сўнг “Манчестер Сити” дарвозабони ўзи томон берилган зарбаларнинг 83 фоизини бартараф этишга эришган. Таъкидлаш керакки, бу борадаги энг яхши кўрсатгич мусобақани гуруҳ босқичида тарк этган Россия терма жамоаси голкипери Игорт Акинфеевга тегишли эди. Россиялик дарвозабонда юқоридаги кўрсатгич 80 физни ташкил этар эди.

Эслатиб ўтамиз, Браво кечаги пенальтилар сериясида Рикарду Куарежма, Жоау Моутинью ва Наниларнинг зарбасини қайтаришга мувоффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!