КК-2017. Чили – Германия ўйини рекорд ўрнатди

2017 йилги Конфедерациялар Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Германия термаси финалида Чилини минимал ҳисобда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.

Мазкур ўйинни Санкт-Петербургдаги “Зенит-Арена” стадионида 57 268 нафар мухлис томоша қилишди. Эътиборлиси, бу йилги турнирдаги ҳеч бир баҳсга бунч кўп мухлис келмаган эди.

Иккинчи турда Москвада бўлиб ўтган Янги Зеландия – Португалия(0:4) ўйинида 56 290 нафар мухлис стадионга ташриф буюрган эди. Энди бу натижа иккинчи ўринга тушиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!