КК-2017. Германия – Камерун хамда Чили – Австралия ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

23 июнь,2017, 22:05 455

КК-2017. Германия – Камерун хамда Чили – Австралия ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

ФИФА Конфедерациялар кубоги B гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Германия хамда Камерун термалари ўртасидаги ўйинни колумбиялик Вилмар Ролдан бошқаради. Чили ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда  эса Жанлука Рокки бошлиқ ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради.

Германия – Камерун ўйини 25 июн куни Сочидаги “Фишт”, Австралия – Чили баҳси ҳам худди шу куни Москвадаги “Спартак-Арена” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар иккала учрашув Тошкент вақти билан 20.00  да бошланади.

Ўхшаш хабарлар