КК-2017. Германия - Мексика ўйинининг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Кеча Сочидаги “Фишт” стадионида Конфедерациялар кубогининг иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Мексика терма жамоаси Германия билан баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда ўтган ўйинда Германия 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди . Ушбу ўйинда “дубль”га эришган Леон Горецка эса мухлислар томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Немислар энди 2 июнь куни Москвадаги “Спартак-Арена” стадионида бош соврин учун Чили терма жамоаси билан баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!