КК-2017. Германия Австралияни мағлуб этди. Матнли трансляция(фото)

Бугун Конфедерациялар кубоги-2017 1-туридан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади. Сочидаги «Фишт» стадионида Австралия хамда Германия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Тошкент вақти билан 20.00 да старт оладиган ўйинни Марк Гейгер бошлиқ ақшлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эътиборлиси, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ушбу баҳсда видеоассистент сифатида фаолият олиб боради.

SPORTS.uz интернет ахборот портал ушбу турнирни кенг кўламда ёритиб боришни мақсад қилган. Жумладан, бугун бўлиб ўтадиган Австралия – Германия баҳси ҳам сайтимизда матнли трансляция қилиниши режалаштирилган. Бизни кузатишда давом этинг!

Австралия термаси бош мураббийи Ангелос Постекоглу бугун Тим Кейхиллни асосий таркибга киритмади 

Ўйин олди фотолари

 

Ушбу футболчининг голи немисларни ҳисобда олдинга олиб чиқди

Германиянинг иккинчи голи муаллифи - Дракслер

Биринчи бўли 2:1 ҳисобида якунланмоқда. Олдинда немислар!

Конфедерациялар кубоги-2017. 1-тур

20.00 Австралия – Германия 2:3 #Тугади

Голлар: 0:1 - 5 Ларс Штиндль, 1:1 - 41 Томас Рогич, 1:2 - 44 Дракслер, 1:3 - 48 Леон Горецка, 2:3 - 55 Томи Юрич

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Австралия: Райан, Дегенек, Райт, Бехич, Сэйнсбари, Миллигэн, Муй, Луонго(Робби Круз 46), Рогич, Леки, Юрич.

Германия: Лено, Мустафи, Хектор, Рюдигер, Киммих, Руди, Дракслер, Горецка, Брандт(Зюле 62), Вагнер(Вернер 58), Штиндль.

Ҳакамлар: Марк Гейгер, Жо Флетчер, К. Моргент(барчаси АҚШдан)

Видеоассистентлар: РАВШАН ЭРМАТОВ(ЎЗБEКИСТОН), Вильмар Рольдан(Колумбия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!