КК-2017. Горецка рекорд ўрнатди

30 июнь,2017, 08:20 349

КК-2017. Горецка рекорд ўрнатди

Кеча Конфедерациялар кубоги ярим финалида Германия хамда Мексика термалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда “немис машинаси” 4:1 ҳисобида ғалаюа қозонди ва финал йўлланмасига эга бўлди..

Ушбу  ўйиннинг 6 ва 8-дақиқаларида Мексика терма жамоаси дарвозасини ишғол этган Леон Горецка Конфедерациялар кубогида  қайд этилган энг тезкор дубль муаллифига айланди.

Бундан олдинги рекорд натижа испаниялик Фернандо Торресга тегишли эди. У 2009 йил ЖАРда бўлиб ўтган турнирда Янги Зеландияга қарши баҳсда 14 дақиқа ичида океанияликлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга муваффақ бўлган эди.