КК-2017. Гуруҳ босқич баҳсларига оид қизиқарли маълумотлар

Хабарингиз бор кеча Россияда давом этаётган Конфедерациялар кубогининг гуруҳ босқич баҳслари ўз якунига етди ва омадли тўрт терма жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

InStat Sport нашри мусобақанинг гуруҳ босқичига доир бир нечта қизиқарли фактларни эълон қилди. Унга кўра Россия терма жамоаси ҳужумчиси Фёдор Смолов гуруҳ босқичи учрашувларида энг кўп марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган.Мезбон футболчи учта учрашувда жами 5 марта офсайдда қолиб кетган, бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 1,7 марта деганидир.

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ҳамда Камерун термаси форварди Венсан Абубакар ўтказилган уч ўйинда рақиб дарвозаси томон энг зарба йўллашган. Ҳар иккала футболчи ҳисобида 12тадан зарба мавжуд. Агар Роналдунинг камерунлик (бир ўйинда ўртача 4,2 марта) ҳужумчидан кўра майдонда камроқ ҳаракат қилганини ҳисобга олсак, унинг бу борадаги кўрсатгичи юқорироқ. Умуман олганда португалиялик футболчи мавсум давомида Европанинг топ-7 чемпионатларида энг яхши кўрсатгичга эга. У бир учрашувда рақиб дарвозаси томон ўртача 5,5 марта зарба йўллашга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!