КК-2017. Гуруҳ босқич баҳсларига салкам 450 минг мухлис ташриф буюрди

26 июнь, 08:35 484

КК-2017. Гуруҳ босқич баҳсларига салкам 450 минг мухлис ташриф буюрди

Кеча Россияда бўлиб ўтаётган Конфедерациялар кубогининг гуруҳ босқич учрашувлари ҳам ўз якунига етди. Таъкидлаш керакки, ушбу баҳсларни томоша қилиш учун стадионларга жами 449 599 томошабин ташриф буюрди.

Энг кўп томошабин эса Янги Зеландия ва Португалия учрашувида кузатилди.Ушбу баҳсни бевосита “Санкт-Петербург Арена”дан кузатиш учун жами 56 290 ишқибоз ташриф буюрди.

Шу ўринда айтиш лозимки, мезбон терма жамоа иштирокидаги ўйинларни кўриш учун стадионга жами 134 595 мухлис келган.

КК-2017. Португалия ва Германия ярим финалда ким билан ўйнаши аниқ бўлди

Манчини: Россия терма жамоаси финалга қадар бора олишига ишонгандим