КК-2017. Игорь Акинфеев ҳозирча мусобақанинг энг яхши дарвозабони

Хабарингиз бор шу кунларда Россия федерациясида футбол бўйича Конфедерациялар кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, ушбу турнирнинг ҳозирча энг яхши дарвозабони айнан мезбонлар голкипери Игорь Акинфеев бўлиб турибди.

Аниқроғи, 31 ёшли дарвозабон мусобақанинг гуруҳ босқичида ўтказилган Янги Зеландия (2:0) ва Португалия (0:1) терма жамоаларига қарши баҳсда ўз дарвоза томон берилган зарбаларнинг 88 фоизини бартараф этган. Бу эса ҳозирча энг яхши кўрсатгичдир.

Бу борадаги 2-кўрсатгич Янги Зеландия терма жамоаси голкипери Стефан Мариновичга тегишли. У ўтказилган икки учрашув натижасига кўра ўз дарвозаси томон йўналтирилган зарбаларнинг 79 фоизини қайтара олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!