КК-2017. Куннинг иккинчи ўйинида ҳам кучлар тенг келди

Ҳозиргина Қозондаги “Қозон-Арена” ўйингоҳида Конфедерациялар кубоги 2-туридан ўрин олган сўнгги ўйин ўз ниҳоясига етди.Унда Германия Чили билан баҳс юритди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Алексис Санчес ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ биринчи бўлим сўнггида Штиндль мувозанатни тиклади. Ўйинда бошқа гол киритилмади ва жамоалар бир очкога эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, куннинг биринчи ўйинида Австралия ҳам Камерун билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Конфедерациялар кубоги-2017. Б гуруҳи. 2-тур

Германия – Чили 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 6 Санчес, 1:1 – 41 Штиндль.

Германия – тер Стеген, Мустафи, Хектор, Зюле, Гинтер, Дракслер, Киммих, Джан, Горетцка, Руди, Штиндль.

Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес, Варгас (Родригес, 82), Арангис (Сильва, 90), Санчес, Диас, Медель (Диас, 71).

Огоҳлантиришлар: Штиндль (20), Руди (60), Санчес (64), Босежур (79).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!