КК-2017. Португалия ва Германия ярим финалда ким билан ўйнаши аниқ бўлди

25 июнь,2017, 22:21 786

КК-2017. Португалия ва Германия ярим финалда ким билан ўйнаши аниқ бўлди

Бугун Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги-2017 турнирида барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.

А гуруҳи ғолиби бўлган Португалия ярим финалда Чили билан, Б гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Германия эса Мексика билан рўбарў келадиган бўлди.

Португалиянинг ўйини 28 июнда Қозон шаҳрида, Германия эса 29 июн куни Сочи шаҳридаги “Фишт” стадионида финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.