КК-2017. Равшан Эрматов мезбонларнинг ўйинида ишлайди

Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубогининг 3-туридан ўрин олган Россия – Мексика ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. 24 июнь санасида бўлиб ўтадиган ўйинни Фахад ал-Мирдаси бошлиқ саудия арабистонилик ҳакамлар бошқаради.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов эса ушбу баҳсда видеоассистент бўлиб ишлайди. Унга бу борада Ризо Иброхим Сухандон шерик бўлса, ақшлик Жейр Антонио Марруфо видеоассистент ёрдамчилари саналишади.

Россия – Мексика

Бош ҳакам: Фахад ал-Мирдаси

Лайнсменлар: Абдулла ал-Шалваи, Мухаммад ал-Абакри(барчаси Саудия Арабистонидан)

Заҳира ҳаками: Алиризо Фағони(Эрон)

Видеоассистентлар: Равшан Эрматов(Ўзбекистон), Ризо Иброхим Сухандон(Эрон)

Видеоассистент ёрдамчиси: Жейр Антонио Марруффо(АҚШ).

Қайд этиш жоиз, мазкур баҳс 24 июнь куни Тошкент вақти билан 20.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!