КК-2017. Роналду учинчи баҳсда ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди

25 июнь,2017, 11:05 807

КК-2017. Роналду учинчи баҳсда ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор, кеча Конфедерациялар кубоги мусобақасининг “А” гуруҳида Португалия терма жамоаси Янги Зеландияни (0:4) йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда ҳам португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду майдонни голсиз тарк этмади ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга эришди. Учрашув якунида эса у ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш керакки, Роналду мусобақанинг бундан аввал бўлиб ўтган 2та баҳсда ҳам ўйининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Криштиану Роналду Европа терма жамоаларида гол киритиш борасида 2-поғонага кўтарилиб олди

КК-2017. Португалия океанялик футболчилар дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўллади (видео)