КК-2017. Тер Штеген: Браво ҳақли равишда "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек кеча Россия яшил майдонлари мезбонлик қилган Конфедерациялар кубоги ўз ниҳоясига етди. Финал Германия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Чили эса кумуш медаллар билан тақдирланди.

Финал баҳсидан сўнг Германия терма жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўзининг собиқ жамоадаши, Чили терма жамоаси голкипери Клаудио Браво ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бизнинг бугунги ўзаро дуэлимизда ғалаба қозонганимдан ҳурсандман. Бироқ, у “Олтин қўлқоп”га ҳақли равишда эришди ва мен шахсан унинг бу совринни қўлга киритганидан мамнунман”, - дейди “Барслона” аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, айнан Клаудио Браво мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилган ва “Олтин қўлқоп” совринига эга бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!