КК-2017. Турнирдан чиқиб кетган Роналду етакчилигидаги Португалия тарихга кирди

29 июнь, 02:04 1092

КК-2017. Турнирдан чиқиб кетган Роналду етакчилигидаги Португалия тарихга кирди

Бундан бироз олдин Россиянинг Қозон шаҳридаги “Қозон-Арена” стадионида Конфедерациялар кубоги ярим финалидан ўрин олган Португалия – Чили баҳси ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва учрашув ҳаками қўшимча таймлар белгилади. Экстра таймларнинг иккинчисида, аниқроғи 116-дақиқада Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Андре Гомешнинг ўрнига Желсон Мартиншни майдонга туширди. Бу мазкур ўйинда португалияликлар амалга оширган тўртинчи ўзгариш бўлди.

Хали шу вақтда қадар Конфедерациялар кубоги ўйинларида 4 та футболчи алмаштирилмаган эди. Португалия бу борада илк жамоага айланди.

Қайд этиш жоиз, ФИФА мазкур турнирда видеотакрорлар билан бирга, айнан қўшинча бўлимлардаги тўртинчи ўзгаришни ҳам синовдан ўтказаётган эди.