КК-2017. Ёпилиш маросимида мега юлдузлар иштирок этади

Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этадиган санъаткорлар номи маълум бўлди. Унга кўра финал ўйини олдидан бўлиб ўтадиган маросимда рус эстрадаси вакиллари Полина Гогарина, DJ Smash ва Егор Кридлар иштирок этадиган бўлди.

Шоу дастурининг тайёргарлигига Россиянинг “Биринчи канали” тайёргарлик кўраётгани айтилмоқда.

Шоу маросими Тошкент вақти билан 21.15 да бошланади ва тахминан 20 дақиқа давом этади маросимда Санкт-Петербург шаҳри тарихи, Шарқий Венеция маданияти ва Конфдерациялар кубоги тарихи хамда бу йилги иштирокчилари ҳақидаги эпизодлар мавжуд бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!