Кака “Милан”га қайтадими?

22 ноябрь,2017, 22:02 208

Кака “Милан”га қайтадими?

“Милан” собиқ футболчиси Кака жамоага қайтиши мумкин. Итальян нашрларида ёзишларича, “россонерилар” раҳбарияти бразилиялик футболчига клуб тизимида иш таклиф этмоқчи.

Айни пайтда Кака Милан шаҳрида бўлиб турибди ва яқин вақт ичида “Милан” раҳбарлари билан учрашади.

Маълумот учун, 35 ёшли Кака октябр ойида “Орландо Сити”ни тарк этган эди. Бироқ Кака футболчилик фаолиятини якунлаганлигини  эълон қилгани йўқ.