Кака Неймарга қандай қилиб энг зўр футболчи бўлиш "йўлини" айтди

11 март,2017, 09:30 686

Кака Неймарга қандай қилиб энг зўр футболчи бўлиш

Бразилия терма жамоаси ва Италиянинг "Милан" клуби афсонаси Кака "Барселона"да тўп сураётган ҳамюрти Неймарга ҳазиломус маслаҳат берди.
"Барселона"даги ўйини билан Неймар тез орада жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Аммо, агар у ўз исмини "Реймар" деб ўзгартирса унда бу борада кўпроқ имкониятларга эга бўлиши мумкин. Чунки, аксарият бразилиялик машхур футболчиларнинг исмлари айнан "Р" ҳарфи билан бошланади", - дейди Кака AS нашрига берган интервьюсида. 


Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Ла Лиганинг 22та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 12 голли узатма ёздириб қўйишга эришган.