Кака ўзи билан бирга ўйнаган энг қувноқ иккита футболчини айтди

Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси, айни дамда эса АҚШнинг “Орландо Сити” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Каканинг сўзларига кўра ҳамюртлари Робиньо ҳамда Марселолар фаолиятида у билан бирга ўйнаган энг қувноқ футболчилар ҳисобланади.

“Иккитасини айтаман: Робиньо ва Марсело. Улар деярли ҳар бир ҳолатни ҳазилга йўйишади. Агар улар телевизор кўришаётган ёки мусиқа тинглашаётган бўлишса, узоқ вақт ўзингизни кулгудан тўхтатиб тура олмайсиз”, - дейди Кака.

Маълумот учун, Кака фаолияти давомида “Милан” ҳамда “Реал” каби жамоаларда тўп сурган. У 2007 йилги “Олтин тўп” соҳиби ҳам ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!