Калу "Герта"да қолади

16 март,2017, 19:30 335

Калу

 

Африкалик машҳур ҳужумчи Саломон Калу фаолиятини "Герта" жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Берлин клуби раҳбарияти бу жамоада 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган етакчи ўйинчини олиб қолишни маъқул кўрди.

- Саломон бошқа таклифлар борлигига қарамай, биз билан қолди, - деди "Герта" бош директори Майкл Притц.

Саломон Калу "Герта" учун жами 86 та учшарув ўтказиб, 30 та гол урган ва саккизта голли пас узатган.

SPORTS.uz