Кам гол ураётгани Суаресни ҳавотирга солмаяпти

30 апрель,2017, 13:10 294

Кам гол ураётгани Суаресни ҳавотирга солмаяпти

“Барселона” клуби форварди Луис Суарес кеча бўлиб ўтган “Эспаньол”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, иккита гол киритганимдан ҳурсандман. Аммо, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, голсиз серияларим мен учун аҳамиятсиз. Бунақаси бўлиб туради, аҳир бу футбол. Муҳими жамоамга ёрдам бериш.

Бугунги ўйин осон кечмади. “Эспаньол” биринчи бўлимда яхши ҳимояланди. Аммо, биз иккинчи таймда янада фаоллашдик ва ғалаба қозонишга эришдик”, - дейди уругвайлик футболчи Football Espana нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Суарес кечаги баҳсда “Эспаньол” дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишни уддалади.