Камерун – 5 карра Африка Миллатлар Кубоги соҳиби!
Африка Миллатлар Кубоги бош соврини учун Камурен ва Миср терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Финал кутилганидек қизғин ва курашларга бой тархда ўтди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Эль-Ненни ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Нкулу мувозанатни тиклади. Учрашув якунида, яъни, 88-дақиқада Абубакар Камерун термасига Африка чемпионлигини келтирган гол муаллифи бўлди. Бу камерунликлар учун бешинчи чемпионлик бўлди.
Африканинг 7 карра чемпиони бўлган Миср терма жамоаси бу сафар кумуш медалларига эга чиқди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Буркина-Фасо термаси Ганани мағлубиятга учратиб, бронза медалларига эга чиққанди.
Қайд этиш керакки, Камерун Африка чемпиони сифатида ЖЧ-2018 дан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубогида иштирок этади.
Миср – Камерун 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 22 Эль-Ненни, 1:1 – 59 Нкулу, 1:2 – 88 Абубакар.
Миср – Эль-Хадари, Габер, Хегази, Фатхи, Уарда, Салах, Эль-Саид, Хамед, Трезеге (Собхи, 66), Эль-Ненни, Аль-Мухаммади.
Камерун – Ондоа, Нгаде-Нгаджуи, Ойонго, Фэ, Тейку (Нкулу, 31), Бассогог, Сутчин-Джум, Сиани, Муканджо, Зуа (Манджек, 90), Тамбе (Абубакар, 46).
Фикрлар