Камерун терма жамоаси Москвага етиб келди

Камерун терма жамоаси Конфедерациялар кубоги-2017 да иштирок этиш учун Россия пойтахти – Москва шаҳрига етиб келди.

Мексика терма жамоаси Қозонга етиб келди

Қайд этиш жоиз, Камерун учинчи бор шундай нуфузли турнирда ўйнаш имкониятига муяссар бўлди.

Африка Миллатлар кубогининг амалдаги ғолиблари турнирдаги илк ўйинларини 18 июнь санасида Чили термасига қарши ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика терма жамоасининг Қозонга келгани ҳақида хабар берган эдик.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ўз одатига кўра, катта мусобақаларни кенг кўламда ёритиб боради. Ушбу ёзда бўладиган Конфедерациялар кубоги-2017 баҳсларни ҳам сайтимиз ижодкорлари сизларга тезкор тарзда етказиб боришни ўз олдига мақсад қилган. Бизни  кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!