Камерун термаси мураббийи: Яхши ҳужумчи топсангиз, менга айтинг!

Яхши биласиз, Россияда Конфедерациялар кубоги давом этмоқда. Бугун 2-турдан ўрин олган Австралия – Камерун(1:1) ўйинидан сўнг африкаликлар бош мураббийи Уго Бросс ўз фикрларини билдириб ўтди.

-  Нега Абубакар ажойиб имкониятларни кўкка совурди? Нима, мамлакатда ҳужумчи йўқми?

Сиз камерунлик бўлсангиз биласиз, мамлакатингиз ҳужумчиларга бой эмас. Биз керакли футболчини қидирмоқдамиз, қидирмоқдамиз ва ҳозирча топмадик. Агарда сиз кимнидур билсангиз, менга исмини айтинг. Чақираман.

Абубакарга келадиган бўлсак, бу ҳужумчининг ҳаётидир. Бир сафар ёпиқ кўз билан гол урса, бошқа сафар сира омад келмайди. Агарда иккинчи голни киритганимизда, ўйин “тугар” эди.

- Статистикага қарайдиган бўлсак, сизлар рақибдан 4 марта кўп зарба бергансизлар?

Статистика ҳам кўрсатиб турибди. Бундай статистика билан фақат ғалаба қозонишимиз керак эди, – деб айтиб ўтди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!