Камола бош соврин учун курашади

 

 

Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Камола Умарова Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи халқаро теннис турнирининг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Қозоғистон мезбонлик қилаётган мусобақанинг дастлабки босқичида Камола Умарова беларуслик Ханна Сокал билан рақобатлашиб рақибасини 6:2, 4:6, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи учрашувда Камола яна бир теннисчимиз Юлия Кимдан 6:3 6:7, 6:2 ҳисобидан устун келди ва асосий тўрга йўлланма олди.

Ушбу мусобақанинг асосий тўрида Арина Фольц ва Альбина Хабибуллина ҳам иштирок этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!