Камола курашдан чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги халқаро турнир давом этмоқда.

Ушбу курашни давом эттираётган ҳамюртимиз Камола Умарова бугун яккалик баҳсларида иккинчи даврада мезбонлар вакиласи Берфу Ченгизга қарши кортга чиқди.

1 соат 28 дақиқа давом этган беллашувда юртдошимиз рақибасига 0:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жуфтлик баҳсларида россиялик Софья Трешчева билан курашга киришган Камолага бугун Рио Китагава/Эльеза Ванлангендокка дуэти рақиблик қилди.

Ярим финал учун кечган ушбу баҳс 1 соат 51 дақиқа давом этди ва унда Камола хамда Софья рақибаларига 6:4, 3:6, 8:10 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Камола Умарова Туркиядаги турнирда курашдан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!