Камолиддин Мурзоев: “Обод”ни яхши ўрганганимиз бизга қўл келди

15 апрель, 14:58 538

Камолиддин Мурзоев:  “Обод”ни яхши ўрганганимиз бизга қўл келди

Кеча Ўзбекистон олий лигасида 6-тур учрашувларига старт берилди.  Турнинг илк учрашувида “Обод” жамоаси Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилди,  муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда Виктор Кумиков шогирдлари ғалабани илиб кетишди. 

Ушбу учрашув якунлангач,  “қоплонлар” ҳужумчи Камолиддин Мурзоевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 


 

- Очиғини айтсам,  ўйин  осон бўлмади. Биз буни олдиндан тахмин қилган эдик. Жамоамиз билан ушбу ўйинга яхши таёргарлик кўрдик, лекин шундай бўлсада, ўйин давомида жамоадошларимнинг чарчаганлиги сезилди. Чунки, ўтган турда “Насаф” билан ўйнадик ва кўп куч сарфлаб, муҳим ғалабага эришдик. Шу сабабли мураббийимизнинг кўрсатмаларига биноан “Обод”га қарши ўйинда асосий эътиборни ҳимояга қаратдик. Бу жамоани ўйинларини кузатиб келамиз ва уларнинг ўйин услубини синчиклаб ўргандик. Бу эса бизнинг ғалабага эришишимизда катта ёрдам берди. Олдимизга қўйилган вазифани уддаладик деб ўйлайман, - дейди Камолиддин Мурзоев. 


Юлдуз Раҳматова суҳбатлашди.