Камолиддин Тожиев: Жамоа юқори кайфиятда ўйинга тайёрланмоқда

Хабарингиз бор Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги ҳафтада Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун Қатарда "Ал-Гарафа"га қарши кураш олиб боради. Жамоа вакиллари кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб боришди. Ушбу муҳим баҳс олдидан "шерлар" сардори Камолиддин Тожиев тайёргарлик жараёни ва рақиб тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз мазкур беллашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Туркиядаги йиғин бу борада катта ёрдам берди. Унда жисмоний имкониятларимиз ва жамоавий ўйинни яхшилаш устида ишладик. Айни пайтда жамоамизда барчанинг кайфияти юқори. "Ал-Гарафа"га қарши ўйинга пухта ҳозирлик кўришга уриняпмиз. Бу жамоа таркибида яхши даражада ўйнайдиган футболчилар бор, аммо биз уларга жамоавий ва бирдам ўйинимиз билан жавоб беришга интиламиз", - дейди Тожиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!