"Камолот кубоги" қайси жамоага насиб этди? (фото)

Пойтахтимиздаги "Пахтакор" марказий ўйингоҳида футбол бўйича шаҳар мактаблари ўртасида ўтказилган "Камолот кубоги"нинг финал қисми бўлиб ўтди. Унда Чилонзор туманидаги 162-мактаб ва Яшнобод туманидаги 161-мактаб ёш футболчилари кубок учуб баҳс олиб бордилар.

Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Учрашувда Чилонзор тумани ўқувчилари ҳар жиҳатдан рақибларидан устун эканликларини намойиш эта олдилар."162-мактаб" (Чилонзор)-"161-мактаб" (Яшнобод) 10:0.

Энди чилонзорликлар шу йилнинг июнь ойида Сирдарёда бўлиб ўтадиган республика мактаб ўқувчиларининг "Камолот кубоги"да Тошкент шаҳри номидан иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!