"Камолот кубоги"нинг Тошкент шаҳар босқичи ниҳоясига етди (фото)

Пойтахтимизнинг "Пахтакор" марказий стадионида олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказиб келинаётган "Камолот кубоги" нинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Футбол бўйича ўтказилаётган анъанавий турнир финалида Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда пойтахт техника университети жамоалари майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида, Тошкент ирригация ва мелиорация институти жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Энди ғолиб жамоа республика босқичида Тошкент шаҳар номидан иштирок этади.

Фотомухбиримиз айнан финал ўйинида объективга муҳрлаган кадрларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!