"Камолот" шахмат тахтаси"нинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда (фото)

2 февраль, 19:50 804

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 33-мактабда "Камолот" шахмат тахтаси" анъанавий турнирининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада тумандаги 27,32,33,34,35,42.43,44-мактаблардан 64 нафар ўқувчи иштирок этди.

Муҳаммад Наримонов (27-мактаб), Жаҳонгир Мирзараҳимов (33-мактаб), Ўлмас Шодмонқулов (42-мактаб), Нафиса Облоқулова (32-мактаб), Хумора Бахтиёржонова (33-мактаб), Комила Исроилова (44-мактаб), Нафиса Суюнбекова (35-мактаб) лар беллашувда ғолиб чиқишиб, туман босқичига йўлланма олди.